2019-йил 3-4 декабр кунлари БМТнинг Ирқий камситишни бартараф этиш бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича Ўнинчи ва ўн иккинчи даврий ҳисоботлари кўриб чиқилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокида ҳисобот кўриб чиқилиб, Қўмита томонидан якуний мулохазалар ва тавсиялар қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ қўмитаси тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу лойиха ҳозирги кунда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида муҳокама қилинмоқда.
Инсон ҳуқулари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий Маркази
- Қўшилди: 21.03.2020
- Кўришлар: 4486
- Чоп этиш