Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Европада ҳар икки ходимдан бири руҳий босим остида

Европада ишчиларнинг қарийб ярми иш жойида руҳий саломатлигига таъсир қилувчи хавфга дуч келмоқда. Бу ҳақда очиқ гапириш ҳануз қийин. Европа Иттифоқи Меҳнат хавфсизлиги агентлиги ҳал қилиш учун аввал муаммони яширин ҳолатдан чиқариш кераклигини таъкидламоқда.

Маълумотга кўра, ходимларнинг 45 фоизи ишда руҳий саломатлигига таҳдид солувчи омилга дуч келади, 44 фоизи вақт танқислиги ва ортиқча юкламадан шикоят қилади. Номувофиқ иш соати, кучли босим, жамоадаги низо ва тазйиқ саломатликка салбий таъсир кўрсатади. ЕИда иш билан боғлиқ депрессия сабаб келиб чиқадиган харажат йилига 100 миллиард евродан ошади.

Мутахассислар руҳий саломатликни фақат шахсий муаммо эмас, балки меҳнат шароитининг бир қисми сифатида кўришга чақирмоқда. Бунинг учун иш жойидаги хавфни баҳолаш, юкламани камайтириш ва ходимларни қарор қабул қилиш жараёнига жалб этиш зарур. Европа Комиссияси ҳам иш берувчиларга руҳий босимни аниқлаш ва салбий ҳолатларнинг олдини олишда ёрдам беришга қаратилган янги кампания бошлади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Nashr sanasi 16.10.2026 Ko'rishlar 30
Ulashish