Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2018 йил 4 майдаги Қўшма қарори билан тасдиқланган дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, соҳадаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси юзасидан парламент эшитуви ўтказилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоконференция тарзида бўлиб ўтган парламент эшитувида депутатлар, сенаторлар, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, фуқаролик институтлари фаоллари билан бир қаторда, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди.
Ана шу иштирокчилар жамиятда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва дииий тотувлик, миллатлараро ҳамда динлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Шу фикрларнинг бир қисми билан "Халқ сўзи" газетасининг 2020 йил 22 май сонида эълон қилинган "Биз ва жаҳон" рукнидаги интервьюлар туркуми орқали танишиш мумкин.
Ушбу материал "Амалий ишлар диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган" сарлавҳаси остида чоп этилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 22.05.2020
- Кўришлар: 4240
- Чоп этиш