«Ахборот — демократиянинг асосий валютасидир»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ўз фикрларини билдирди:
«Машҳур америкалик ҳуқуқшунос Ральф Нейдер таъкидлаганидек, «Ахборот — демократиянинг асосий валютасидир». Сўз эркинлигисиз демократия ҳам, инсон эркинлиги ҳам бўлмайди.
Сўз эркинлиги — авваламбор, ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқи, ахборот эркинлиги — бу ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир.
Ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари глобал ҳуқуққа айланди. Биз матбуот эркинлигини 3 даражада кўришимиз керак:
давлат даражасида (миллий);
ҳар бир минтақа даражасида;
глобал даражада (универсал).
Манба: aoka.uz
- Қўшилди: 03.12.2020
- Кўришлар: 3803
- Чоп этиш