Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик – Ўзбекистонга хос кучли хусусиятлар

Бир қатор хорижий ва халқаро экспертларнинг шу мазмундаги эътирофлари билан "Народное слово" газетасининг 2020 йил 23 май сонида эълон қилинган "Толерантность и согласие – сильные стороны Узбекистана" сарлавҳаси остида чоп этилган интервьюлар туркуми орқали танишиш мумкин.

Маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2018 йил 4 майдаги Қўшма қарори билан тасдиқланган дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, соҳадаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси юзасидан парламент эшитуви ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоконференция тарзида бўлиб ўтган парламент эшитувида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди. Улар жамиятда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва дииий тотувлик, миллатлараро ҳамда динлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech