20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан онлайн кўрик-танлов ўтказилмоқда.
Танловда 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган Ўзбекистоннинг барча ўқувчи-ёшлари иштирок этиши мумкин.
Танлов шартлари қуйидагича:
1. Энг яхши ижро этилган қўшиқ. Бунда жорий йилда БМТнинг 75 йиллигига бағишланган “UN75” онлайн-тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижодий раҳбарлигида Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон” қасидаси ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, италян ва тожик тилларида куйланган қўшиқни ижро этиб, бизга юборинг;
2. Бола ҳуқуқларига оид энг таъсирли тайёрланган видеоролик. Бунда ижодий ёндашган ҳолда болалар ҳуқуқларига оид роликлар тайёрлаб юборишингиз мумкин;
3. Бола ҳуқуқларига оид энг маъноли чизилган расм.
4. Энг яхши тайёрланган “Бола ҳуқуқлари”га оид ҳуқуқий маълумотлар. Сизнинг ижроингизда, видеоролик кўринишида.
Материаллар телеграмдаги қуйидаги манзиллар орқали қабул қилинади:
@YoshlarParlamenti_Senat
(https://t.me/yoshlarparlamenti_official)@Respublikatanlov
Баҳолаш меъзонлари қуйидагича:
Ижодий ишнинг мавзуга мослиги – 50 баллгача;
Ижодий ишнинг таъсирчанлигига – 50 баллгача;
Танловда 4 та йўналиш бўйича 3 нафардан мутлоқ ғолиб ва Республикамизнинг барча ҳудудларидан 1 нафардан энг фаол иштирокчилар аниқланади. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилади.
Мазкур танловга жорий йилнинг 7 ноябрь куни старт берилиб, 2020 йил 19 ноябргача давом этади. Танлов ғолиблари 20 ноябрь куни Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
- Қўшилди: 11.11.2020
- Кўришлар: 3802
- Чоп этиш