Самарқанд веб-форуми (2020 йил 12-13 август) 40 мамлакатдан 1000 яқин иштирокчиларни қамраб олмоқда.
Самарқанд веб-форумига тайёргарлик ишлари доирасида қатнашчиларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ривожлантириш бўйича 20 ортиқ таҳлилий маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тарқатилди.
Маълумотлар ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-й сессиясидаги таклифига мувофиқ тайёрланган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияси лойиҳаси ўрин олган. Мазкур лойиҳа муҳокама учун веб-форумда биринчи марта тақдим этилади.
Ўзбекистон номзоди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига илгари сурилган. Шу билан боғлиқ равишда таҳлилий маълумотлар орасида Ўзбекистон Республикаси номзодини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига илгари суриш ишларига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги материаллар бор.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя қилиниши ҳолати юзасидан “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” Ахбороти тарқатилган маълумотлар орасидан жой олган бўлиб, ушбу Ахборот Олий Мажлис томонидан илк маротаба кўриб чиқилган.
Веб-форум иштирокчиларига, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тақдим этилиб, бу ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизими ривожланишида муҳим босқич бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 12.08.2020
- Кўришлар: 3835
- Чоп этиш