Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳаси жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа матни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан тайёрланган.
Ўтган даврда Миллий стратегия лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz сайтига, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг расмий сайтига 2 марта (дастлабки ва таклиф-мулоҳазалар билан такомиллаштирилган вариантлари) жойлаштирилди. Муҳокамалар жараёнида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан кўплаб таклифлар олинди.
Бундан ташқари, лойиҳа юзасидан жорий йил 28 февралда Миллий маслаҳатлашув ташкил этилди. Унда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари фаол қатнашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратованинг 2020 йил 7 майда "Правда Востока" газетасида эълон қилинган "Инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш борасида ягона андозаларни таъминлаш кафолати" ("Гарант обеспечения единых стандартов реализации и защиты прав человека") сарлавҳали мақоласида Миллий стратегия лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилган.
Ушбу мақола чоп этилган pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди. Газетанинг интернетдаги www.pv.uz веб-сайти ҳамда @pvouz телеграм канали орқали ҳам, жумладан Марказ фаолияти билан боғлиқ янгиликлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 07.05.2020
- Кўришлар: 4258
- Чоп этиш