Жорий йилнинг 15 декабр куни Ўзбекистон пенитенциар муассасаларининг тиббиёт ходимлари учун «Истанбул протоколига мувофиқ қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазони самарали тергов қилиш ва ҳужжатлаштириш» мавзусида тренинг ўз ишини давом эттирди.
Тадбирнинг иккинчи куни доирасида иштирокчилар қийноқ оқибатлари, қийноқларнинг тиббий ҳужжатлари билан боғлиқ қуйидаги масалаларни, шунингдек, қийноқлардан фойдаланиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тўғрисида муҳокама қилдилар.
Тренинг давомида иштирокчилар Истанбул протоколи бўйича тиббий-ҳуқуқий сертификатнинг тузилиши ва мазмуни, қийноқлар ҳақидаги хабарга таъсир кўрсатадиган ҳолатлар бўйича клиник тарихи ва қийноқлар қурбонларини текшириш жараёнини ўрганишди.
Халқаро экспертлар Истанбул протоколига мувофиқ қийноқларни хужжатлаштиришнинг тиббий шаклларини тўлдириш бўйича маслаҳатлар ва амалий кўникмалар соҳасида бир қатор давлатлар тажрибаси билан ўртоқлашди.
Тренинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармаси пенитенциар муассасаларининг тиббиёт ходимлари, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида семинар иштирокчилари қийноқларнинг олдини олиш масалалари бўйича амалдаги чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар.
Ушбу тадбир ташкилотчилари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари координатори ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
Халқаро ҳамкорлик бўлими
- Қўшилди: 15.12.2020
- Кўришлар: 4256
- Чоп этиш