Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конститутуциямиз инсоннинг эркин яшаш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш, мулкка эга бўлиш каби ҳуқуқларини олий қадрият даражасига кўтарди. Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ҳамда замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Шу нуқтаи назардан айтганда, Асосий Қонунимиз Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон учун ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасининг мустаҳкам кафолати сифатида қадрли ва азиздир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида тўхталиб, ўз фикрларини билдирди. Буни қуйидаги интервью орқали кўришингиз мумкин.
Манба: Халқ сўзи онлайн
- Қўшилди: 09.12.2020
- Кўришлар: 3849
- Чоп этиш