Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти Директори ва Россия Федерацияси Фанлар академиясининг витсе-президенти Талия Хабриева ҳамда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқий тадқиқотлар маркази раҳбари Анатолий Ковлер Тошкент давлат юридик университетига ташриф буюрди.
Шу муносабат билан ташкил этилган давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори Мир-Акбар Рахманқулов, ТДЮ ректори в.в.б., профессор, юридик фанлари доктори Исламбек Рустамбеков ҳамда ТДЮ, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкент филиали вакиллари иштирок этди.
Анжуман давомида конституциявий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ соҳаларидаги долзарб мавзулар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, фикр ва тажриба алмашилди.
ТДЮ
- Қўшилди: 12.09.2024
- Кўришлар: 1558
- Чоп этиш