Конституция – адолат тантанаси: Академияда талабаларнинг академик билан учрашуви ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори, академик Акмал Холматович Саидов билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланди.
Учрашувда академик Конституциянинг мазмун-моҳияти, Янги Ўзбекистонда адолат ва қонунийликни таъминлашдаги ўрни, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар ва конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти хусусида фикр алмашдилар.
Мазкур маърифий тадбир ёш кадрларни ватанпарварлик, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларига содиқлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Академия раҳбарияти бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш юқори малакали ҳуқуқшуносларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Ўзбекча
English
Русский