Юртимизда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми давом этмоқда

Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Глобал ҳамкорлик институти (АҚШ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари кўмагида ўтказилмоқда.

“Декларациялар мулоқоти” халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва АҚШдан таниқли дин уламолари, ҳуқуқшунослар, расмийлар ташриф буюрган. Халқаро анжуманда Ўзбекистонда мавжуд турли конфессия вакиллари, олимлар, уламолар, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этмоқда.

Форум доирасида пойтахтимизда “Маданиятлараро диний саводхонлик ва глобал хавфсизлик”, “Дин ва қонун устуворлиги”, “Конфессиялараро муносабатларни ривожлантириш” мавзуларида семинарлар ташкил этилиб, ўнлаб маърузалар тингланди.  Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази таянч докторантлари ҳам ушбу семинарларда фаол иштирок этдилар.

Семинар иштирокчиларига АҚШ Глобал ҳамкорлик институтининг сертификатлари топширилди.

 

   Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech