“ЭНГ ДОЛЗАРБ ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг нашри – “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти энг долзарб илмий мақолалар учун танлов эълон қилган эди.

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида ушбу танлов ғолиблари эълон қилинди. Танлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси докторанти Моҳинур Муҳаммадиевани “Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамияти”, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Бегзод Умирзоқовни “Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг баъзи жиҳатлари” ҳамда Тошкент давлат юридик университети доценти Отабек Пирматовни “Фуқаролик судида сунъий интеллектни қўллаш масалаларига доир” илмий мақолалари учун ғолиб деб топди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида танлов ғолибларига тантанали равишда диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech