Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи референдумда кўрилади

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.

Segment.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech