23 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайне билан учрашди
Р.Хайне учрашув учун миннатдорчилик изҳор қилар экан, Фонд билан Марказ ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорликнинг самарадорлигини алоҳида эътироф этди. Жумладан, меҳмон таъкидлаганидек, "Фонд учун инсон ҳуқуқлари устувор аҳамият касб этади, Ўзбекистонда кейинги йилларда бу борада амалга оширилаётган ишлар эса жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий баҳоланмоқда".
Германиялик эксперт фикрича, Ўзбекистон Ҳукуматининг COVID-19 тарқалиши олдини олиш ва ушбу фалокатдан мамлакат фуқаролари ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишлари муҳим аҳамиятга эга. Шундай таъсирчан амалий чоралар туфайли Фонд ваколатхонаси ходимлари ҳам Германияга кетиб қолмасдан, шу ерда ўз фаолиятини бехавф ва бехавотир давом эттирмоқда.
Мулоқот давомида А.Саидов инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасининг асосий йўналишлари ҳақида атрофлича ахборот берди. Жумладан, 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланиш учун Ўзбекистон номзодини илгари суришга доир ишларнинг ҳолати билан меҳмонни таништирди.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, мамлакат минтақаларида биргаликда туркум тадбирлар ўтказиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 25.09.2020
- Кўришлар: 4416
- Чоп этиш