Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Универсал даврий ҳисобот бўлими бошлиғи Жанни Магазенидан миннатдорчилик мактуби келди.
Хатда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг намояндаси, жумладан, "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда ҳимоя қилиб ва қўллаб-қувватлаб келаётганлигини олқишлайман", деб қайд этган.
Жанни Магазени, шунингдек 2020 йил 10 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган “БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси мисолида БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларини амалга оширишда парламентнинг роли” мавзуидаги халқаро парламент форумида иштирок этганини эслаган. Мазкур анжумандаги маърузаси Миллий марказ ҳаммуассислигида нашр этиладиган "Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари" журналининг 2020 йил 3-сонида чоп этилгани ҳамда журналнинг муаллифлик нусхаси қўлига етиб боргани учун миннатдорчилик билдирган.
Маълумот учун: Жанни Магазенининг ушбу мақоласи инглиз тилида эълон қилинган. Мақола "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг устав ва шартномавий воситалари тавсияларини амалга ошириш бўйича кейинги ҳаракатлар самарадорлигини ошириш механизмлари" деб номланган.
Бундан ташқари, мазкур халқаро анжуман маърузачиларининг фикрлари билан Миллий марказ расмий сайтида (insonhuquqlari.uz) ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилган ахборотлар, шунингдек "Халқ сўзи" газетасининг 2020 йил 12 июнь сонида "Сўз — анжуман иштирокчиларига" рукнида эълон қилинган "Олий Мажлис фаолияти қайси жиҳати билан бошқа давлатлар парламентларига намуна бўлади?" сарлавҳали материал орқали танишиш мумкин. "Народное слово" газетасининг худди ўша кунги сонидаги "Олий Мажлис служит примером для законодательных органов" номли материалда ушбу маълумотларнинг русча матни ҳавола қилинган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 12.11.2020
- Кўришлар: 3946
- Чоп этиш