2021 йилнинг 29 январь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши буйича комиссияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Эзгулик” жамияти, “Ҳуқуқий таянч” нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларидан иборат эксперт гуруҳи таркибида Тошкент вилоятидаги 13- ва 7-сонли жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари уюштирилди.
Мониторинг ўтказиш мақсади жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари, озиқ-овқат билан таъминланиши, меҳнат қилиш, тиббий хизматдан фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитларни ҳамда муассасаларда санитария-гигиена талабларига риоя этиш ҳолатларини ўрганиш.
Муассасада жазо муддатини ўтаётган бир туркум маҳкумлар билан учрашиб, суҳбат ўтказилди. Учрашувда бир неча нафар маҳкумларнинг мурожаатлари алоҳида тингланиб қизиқтирган саволларига жавоблар ҳамда қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш, маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2018 йилдаги ПҚ-4056 сон Қарори билан тасдиқланган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Миллий марказ жазони ижро этиш муассасаларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолият амалиётини жойларда бевосита ўрганиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” ўтказиш режалаштирилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 01.02.2021
- Кўришлар: 3823
- Чоп этиш