Ўзбекистонда Давлат ва ҳуқуқ институти таъсис этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида соҳани тубдан ривожлантиришга доир бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтини ташкил этиш масаласи шулар жумласидандир.

Бу жуда муҳим тарихий қадам. Чунки Ўзбекистонда ҳеч қачон мустақил давлат ва ҳуқуқ институти бўлмаган. Мазкур янги академик юридик илмий муассасада давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар соҳасидаги фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти қандай бўлиши керак ва нима билан шуғулланиши керак?

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидовнинг 2020 йил 6 майда "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган "Давлат ва ҳуқуқ институти қандай бўлиши керак?" сарлавҳали мақоласини мутолаа қилиш асносида бу каби кўплаб муҳим саволларга жавоб топиш мумкин.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech