Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя килиш жамиятлари федерацияси, Халқаро истеъмолчилар Конфедерацияси хамда “Юксалиш” умуммиллий харакати ташаббуси билан Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) хамкорлигида 2020 йилнинг 15-18 январь кунлари Республикамизнинг Тошкент ва Самарханд шахарларида “Биринчи Европа ва Осиё мамалакатлари истеъмолчилари Форуми” булиб ўтмоқда.
Халқаро Форумдан кўзланган асосий мақсад - истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилувчи халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли институтлари мартабали вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари, етакчи экспертлар иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя хилишнинг долзарб муаммолари, янгича тамойиллар, электрон тижорат ва туризм сохаларида истеъмолчи ҳуқуқларини химоя хилиш масалаларини мухокама этиш, глобализация шароитида сохага доир халқаро хамкорлик истихболларини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш, қатор мухим таклиф ва ташаббусларни илгари суришдан иборат.
Форум доирасида ўтадиган ялпи мажлисларда “Туризм сохасида истеъмолчилар хукукларини химоя килиш”, “Электрон тижорат ва ракамли товарлар савдоси сохасида истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя килиш”, “Баркарор истеъмол маданияти” каби мавзулар мухокамалар марказида булади.
Ушбу Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раиси, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди.
Илк маротаба ташкил этилаётган ушбу форум мамлакатимизда истеъмолчилар хукукларини химоя килиш тизимини янги боскичга кутариш йулидаги дастлабки кадамдир!
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 15.01.2020
- Кўришлар: 4863
- Чоп этиш