Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман!
2020 йилнинг ниҳоятда оғир келгани ва дунёда глобал муаммоларнинг таҳдидлари ортиб бораётганига қарамай, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистон Мустақилликнинг 29 йиллиги тантаналарини ҳаётимизнинг турли соҳаларидаги муносиб ютуқлар билан кутиб олмоқда. Буларнинг барчаси халқимизни чексиз қувонтириб, жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда.
Сизларни қутлуғ айём билан яна бир бор табриклайман! Барча орзу-ниятларингиз рўёбга чиқсин, омад ва соғлиқ, бахту саодат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Ҳурмат ила,
Акмал САИДОВ,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази директори
- Қўшилди: 29.08.2020
- Кўришлар: 4086
- Чоп этиш