Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 105-умумий ўрта таълим мактабида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги қарори билан тасдиқланган Тадбирлар дастурига асосан ўтказилган ушбу дарсда Марказ муассислигидаги “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти ходимлари Ф.Низомов, А.Рамазонов, Ж.Исмоилов, Л.Холиқулов, М.Ҳасанова ва Н.Раҳматуллаева тренинг машғулотларини олиб борди. Савол-жавобларга бой бўлган машғулотлар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди, уларнинг ҳуқуқий маданиятини, хусусан БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси моҳиятига оид билимларини янада оширишга хизмат қилди.
Тадбир сўнгида мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилинди.
Ўз навбатида, 105-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилар жамоаси ушбу тадбирни ташкиллаштиргани учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига миннатдорлик белгиси сифатида ташаккурнома тақдим этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 21.11.2019
- Кўришлар: 5180
- Чоп этиш