Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинади

2020 йилнинг 12-13 август кунлари ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Самарқанд форуми дастурида қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш назарда тутилган:

ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида мавжуд халқаро ҳужжатларнинг ҳолати;

Ўзбекистон Республикаси томонидан ташаббус қилинаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро конвенция лойиҳасининг асосий қоидалари;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ёшларнинг ўрни;

ёшлар ҳуқуқларини таъминлашдаги энг муҳим муаммоларни аниқлаш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар таълими ва саводхонлик даражасини ошириш;

хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда ёшларнинг роли.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech