Бола ҳуқуқлари дунёси

Қонунчиликка кўра, вояга етмаганлар соғлиқни сақлаш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
  • санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
  • касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
  • соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
    “Huquqiy axborot” канали қайд этганидек, 14 ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech