Жаҳон болалар кунига бағишланган республика онлайн кўрик- танлови натижалари

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Жаҳон болалар кунига бағишланган  республика онлайн кўрик-танлови якунланди.

Мамлакатимиз ўқувчи-ёшларининг қарийб 2500 та ижодий материаллари орасидан энг яхши деб топилганлари танловга қабул қилинди. Шундан 4 йўналишда 3 нафардан ғолиб, жами 12 нафар мутлақ ғолиб аниқланди.

Онлайн кўрик-танловнинг мутлақ ғолиблари билан танишинг:

        

1- йўналиш. «Энг яхши ижро этилган қўшиқ»

 

         1-ўрин - Хоразм вилояти Урганч шаҳар 24-ихтисослаштирилган мактабининг 5,6,7-синф ўқувчилари;

         2-ўрин - Умарқулов Отабек, Жиззах вилояти Янгиобод тумани 12-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси;

         3-ўрин - Турғанбаев Сардарбек ва Турғанбаев Ақилбек Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 21-мактабининг 7 ва 8-синф ўқувчилари.

 

2- йўналиш. «Бола ҳуқуқларига оид энг яхши видеороликлар»

 

         1-ўрин - Омонова Севинч,  Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Абдулла Орипов номидаги ижод мактабининг 10-синф ўқувчиси;
         2-ўрин -  Салоҳиддинов Сардор, Тошкент шаҳар Сергели тумани 268-мактабининг 4-"е" синф ўқувчиси;

         3-ўрин - Адилова Лазокат, Тошкент вилояти Зангиота тумани 39-мактабининг 4-"б"синф ўқувчиси.

 

3-йўналиш. «Бола ҳуқуқларига оид энг яхши чизилган расм»


         1-ўрин - Бекмуродова Орзигул Турғун қизи, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани "Баркамол авлод" болалар мактабининг Тасвирий санъат тўгараги аъзоси;

         2-ўрин - Абдураҳмонов Аслиддин, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани 30-мактабининг 9-синф ўқувчиси;

         3-ўрин - Тошниёзова Фотима, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 9-"е" синф ўқувчиси.

 

4- йўналиш. «Бола ҳуқуқларига оид энг яхши тайёрланган ҳуқуқий маълумот"


         1-ўрин - Азизова Фарангиз, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 20-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси;

         2-ўрин -  Абибуллаева Жайрона, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 21-умумий ўрта таълим мактабининг 6-"г" синф ўқувчиси;

         3-ўрин - Анарбеков Азимхан, Катков Богдан, Еримбетова Полина-Ларита, Тошкент шаҳар Миробод тумани 60-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 5-"В" синф ўқувчилари.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech