Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон Қарори ва унга илова Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан 2024 йил 25 январь ҳолатидаги мониторинг натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 7 та йўналиш, 30 та банддан иборат бўлиб, шундан 10 та банди (33,3) бажарилган, 14 та банд (47%) бажарилмоқда, 5 та банди (16,6%) тўлиқ бажарилмаган, 1 та банди (3,3%) бажарилмаган.
- 2023 йил 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги ўтказилди. «Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги» давлат органлари, таълим ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бутун мамлакат миқёсида ўтказилди.
Ҳафталик давомида олий ва умумтаълим муассасаларида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари”, “Инсон ҳуқуқлари олий- қадирят” мавзуларида 50 га яқин семинар, давра суҳбати, маҳорат дарслари, видеоконференция, учрашувлар ўтказилди.
- “Йўл харитаси”нинг 2-бандини амалга ошириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий марказ, ТДЮУ, ЖИДУ, ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамкорлигида профессионал ва олий таълим учун “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича тегишлича ўқув курслар дастури ишлаб чиқилди, тасдиқланди ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида жорий этилди.
- “Йўл харитаси”нинг 3-бандида белгиланган вазифалар доирасида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танловини ташкил этилди. 2023 йил 30 май куни Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи расмий веб-сайтларида Миллий танлов эълон қилинди. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди: Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси; “Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” мавзусида энг яхши расм; Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик; Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёт ва электрон ўқув адабиёти; Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола; Инсон ҳуқуқлари билимдони; Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.
Танлов бўйича материаллар 2023 йил 1 июндан 15 ноябрга қадар қабул қилиниши белгиланиб, Миллий танловга жами 81 та ариза келиб тушди.
2023 йил 4 декабрь куни Миллий марказда “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
- “Йўл харитаси”нинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 15 август куни Миллий марказ катта мажлислар залида “Инсон ҳуқуқлари келажак авлодлар учун” мавзусида онлайн ва офлайн форматда ёзги мактаб ташкил этилди.
- “Йўл харитаси”нинг 6-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Давлат бошқаруви академиясида 2023 йилнинг май ойидан бошлаб раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув соатлари жорий қилинди. Хусусан, 2023 йилнинг 8 май кунидан бугунги кунга қадар вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларидаги бошқарув кадрлари учун ҳар бири 56 соатлик 7 та малака ошириш курси ташкил этилди. Малака ошириш курси дастурига инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига доир жами 3 соат ҳажмдаги 2 та мавзу киритилди.
- “Йўл харитаси”нинг 8-бандида белгиланган вазифа доирасида 2023 йилда Фарғона (22-23 февраль), Бухоро (29-30 март), Тошкент (18-19 апрель), Сурхондарё (17-18 май), Андижон (20-21 июнь), Наманган (22-23 июнь), Жиззах (25-26 июль), Сирдарё (27-28 июль), Навоий (19-20 сентябрь), Самарқанд (21-22 сентябрь) вилоятларида тасдиқланган режа график асосида, миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида онлайн ва офлайн форматда жами 10 та ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курсларида ҳар бир ҳудуддан ички ишлар (50 нафар) ва прокуратура (10 нафар) тизимидаги терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасаларининг жами 590 нафар ходимлари иштирок этди.
- “Йўл харитаси”нинг 9-бандида белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг ҳудудий ахборот-кутубхона марказларига жами 2600 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар тақдим этилди.
Шунингдек, 21 февраль куни А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига, 22 февраль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги кутубхонага, А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона марказига 110 донадан инсон ҳуқуқларига оид ўқув қўлланмалар, адабиётлар тақдим этилди. Шунингдек, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона орқали 28 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Ахборот-кутубхона марказларига 110 донадан (жами 1050) инсон ҳуқуқларига оид ўқув қўлланмалар, адабиётлар ҳамда 40 га яқин “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали тақдим этилди.
- Қарорнинг 12-бандида белгиланган «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги»ни ўтказиш мақсадида 2023 йил 31 июль куни 2023 йил сентябрь-декабрь ойларига мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар режаси тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга ижро учун юборилди. 2023 йил 1-10 декабрь кунлари Миллий марказ бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлигини ташкил этди. “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлиги бошланганлиги тўғрисида ИҲММ расмий веб-сайтида эълон қилинди: http://insonhuquqlari.uz/uz/news/m11910.
- “Йўл харитаси”нинг 10-бандида белгиланган Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларига оид қуйидаги тўпламлар давлат тилида чоп этилди:
- Xotin-qizlar huquqlarini himoya qilishga oid xalqaro shartnomalar va O‘zbekiston Respublikasining qonun hujjatlari to‘plami / Mas’ul muharrir: А.Х. Saidov. – T.: Inson huquqlari bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Milliy markazi, 2023. – 204 b. Adadi 100 nusxa.
- Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. – Т.: “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази, 2023. – 32 б. (ўзбек: кирилл. 1000 нусха, лот. 1000 нусха; қорақалпоқ: кирилл. 500 нусха, лот. 150 нусха; рус. 350 нусха).
- Inson huquqlari umumjahon dеklaratsiyasi. – T.: “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi, 2023. – 32 b. Adadi 1000 nusxa
- Инсан ҳуқықлары дyня жузлик декларациясы. – Ташкент. “Адолат” миллий ҳуқықый малилеме орайы, 2023. – 32 б. Тиражы 500 нусқа.
- Insan huqıqları dúnya júzlik deklaraciyası. – Tashkent. «Adolat» milliy huqıqıy málimleme orayı, 2023. – 32 b. Adadi 150 nusxa
- Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами / Масъул муҳаррир А.Х. Саидов. – Т.: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2023 й. 550-б (тайёрланмоқда).
- Birlаshgаn Millаtlаr Tаshkilotining inson huquqlаri boʼyichа xаlqаro shаrtnomаlаri to‘plami / Mas’ul muharrir: А.Х. Saidov. – T.: Inson huquqlari bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Milliy markazi, 2023. – 195-b.
- Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига тааллуқли Раҳбарий принциплар. – Т.: Инсoн ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистoн Республикаси Миллий маркази, 2023. – 26-б. (“Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси”)
- “Йўл харитаси”нинг 11-банди амалга ошириш мақсадида
2023 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари ИҲММ мажлислар залида “Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари: амалиёт ва ҳисобот” мавзусида онлайн ва офлайн форматда ўқув курслари ташкил этилди. Тўрт кунлик машғулотлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигига бағишланди. Тадбирда 20 дан ортиқ (16 та оффлайн ва 3 та онлайн) давлат органлари ва ташкилотлар мутахассислари оффлайн ва онлайн форматда иштирок этди. Ўқув курслари тасдиқланган дастур ҳамда экспертлар томонидан тайёрланган тақдимотлар, тарқатма материаллар асосида ташкил этилди.
Курс якунида иштирокчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилди. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Миллий марказнинг сертификати тақдим этилди.
- “Йўл харитаси”нинг 12-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» курслари бўйича таълим берилиши, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳолатини танқидий таҳлил қилинди ва Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия раисига киритилди.
- “Йўл харитаси”нинг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида Миллий марказ томонидан «Ҳуқуқшунос-педагог» бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш, шунингдек, «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» магистратура йўналишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига юборилди.
- “Йўл харитаси”нинг 14-банди ижросини таъминлаш мақсадида Миллий марказнинг олий ўқув юртидан кейинги таълим институти докторант, таянч докторант ва мустақил изланувчилари фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг йиғилиши ташкил этилди. 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича юридик фанлар ва социология фанлари фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ихтисосликдан малакавий имтиҳон ташкил қилиниб, эҳтиёжлардан келиб чиқиб, 2023-2024 йил йиллар учун 3 та докторантура квотаси белгиланди.
- “Йўл харитаси”нинг 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 26 август куни Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) билан ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда ушбу тизимда республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган инспектор-психологлар иштирок этди.
- “Йўл харитаси”нинг 21-банди ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Парламент комиссиясининг 2023 йил 11 майдаги 29-сонли қарорига мувофиқ Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва мулоқот маданиятини юксалтириш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат гранти учун 3-грант танловини эълон қилди. 2023 йилнинг май-июнь ойларида ташкил этилган давлат гранти 3-танловига келиб тушган 10 та ННТ, ОАВ ва фукаролик жамияти бошка институтларининг лойиҳалари ғолиб деб топилиб, улар жами 925 млн. сўм миқдорида давлат гранти шаклида кўллаб-кувватланди.
- “Йўл харитаси”нинг 23-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 21 августдан 1 декабрга қадар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Миллий марказ ҳамда Бизнес Омбудсман ҳамкорлигида Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” бўйича ўқув курси онлайн ва офлайн форматда ташкил этилди ва курсларда жами 752 нафар тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. Ўқув курсининг иккинчи босқичида 3745 нафар фермерлар, тадбиркорлар қатнашди.
- “Йўл харитаси”нинг 25-банди ижросини таъминлаш мақсадида Миллий маркази томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун «Бола ҳуқуқларини ўргатиш» услубий қўлланмаси ҳамда тарбияланувчилар учун «Бола ҳуқуқлари» кўргазмали қўлланмаси ишлаб чиқилди. 2023 йил 27 сентябрь куни мазкур қўлланмалар мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнига жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилди.
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги томонидан 2023 йил 6 октябрда кўргазмали қўлланмалар мактабгача таълим ташкилотларида оммалаштириш ва таълим-тарбия жараёнига жорий этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборилди.
- “Йўл харитаси”нинг 26-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston 24”, “Yoshlar”, “Toshkent”, “Dunyo bo‘ylab” телерадиоканалларида инсон ҳуқуқлари, аёллар, болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича кўрсатув ва радиоэшиттиришлаш тайёрланиб, эфирга узатилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2023 йил февраль-декабрь ойларида босма ва электрон ОАВ ҳамда Интернет тармоғида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари миллий тизими бўйича жами 479 та материаллар ёритилди. Шулардан веб-сайтларда – 143 та, республика телерадиоканалларида – 75 та, босма нашрларда – 12 та, ижтимоий тармоқларда – 249 та материал чоп этилди.
Хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каналларида инсон ҳуқуқларига доир 47 та чиқиш қилинди, “Ўзбекистон 24” телеканалида 16 интервью ва видеолавҳалар , “Ўзбекистон”, “Фарғона”, Жиззах”, “Бухоро” Андижон”, “Қашқадарё”, “Сирдарё”, “Хоразм”, “Қорақалпоғистон”, “Самарқанд” телеканаларида 15 интервью ва видеолавҳалар ҳамда “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “Орият Доно”, “Жиззах”, “Самарқанд”, Самарқанд-информ”, “Сирдарё”, “Янги аср”, “Олтин воҳа” радиоканалирида 16 интервью ва видеолавҳалар эълон қилинди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хамкорлигида 2 та брифинг ўтказилди. Брифинглар “Ўзбекистон-24” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилди.
- “Йўл харитаси”нинг 27-банди ижроси доирасида 2023 йил
27-28 сентябрь кунлари Миллий марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курси ташкил этди. Ўқув курси давлат ташкилотларида жамоатчилик билан алоқалар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик учун масъул ходимлар ҳамда матбуот котиблари учун ташкил этилган бўлиб, 79 нафар вазирлик, идора ва ташкилот, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари иштирок этди. - “Йўл харитаси”нинг 28-бандида белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Миллий марказ Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформа Концепциясини тайёрлади, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Концепция тасдиқланди ва электрон платформанинг янгиланган версияси ишга туширилди. Шунингдек, платформа учун контент яратилиб, платформага жойлаштирилди.
- “Йўл харитаси”нинг 29-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий марказ ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисида”ги 1325-сонли резолюциясини амалга оширишда аёллар ролини кучайтиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг 6-8-июнь кунлари “Аёлларнинг ролини кучайтириш, тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари учун тренинг ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари учун “Фавқулодда вазиятларда аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш” номли қўлланма ишлаб чиқилди.
Миллий марказ, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг 19-21-июнь кунлари Тошкент шаҳрида, 22-24-июнь кунлари Бухоро шаҳрида жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун “Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муносабатларни халқаро стандартларга оид олдини олиш” мавзусида уч кунлик тренинг ташкил қилинди.
2023 йилнинг 31 март куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси "UPR-info" нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг 4-Универсал даврий ҳисоботи (УДҲ) цикли бўйича вебинар: УДҲ бўйича миллий ҳисоботни тайёрлашда энг яхши амалиётлар” мавзусига бағишланган онлайн вебинар бўлиб ўтди. Тадбир мақсади – универсал даврий ҳисобот доирасида миллий ҳисоботларни тайёрлаш бўйича асосий талаблар билан таништиришдан иборат бўлди. Миллий семинарда 20 дан зиёд давлат органлари вакиллари, мутахассислар ва экспертлар иштирок этдилар.
- “Йўл харитаси”нинг 30-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 29 ноябрь куни Миллий марказда Европа Кенгаши ҳамкорлик дастурлари бошқармасининг Марказий Осиёда HELP лойиҳаси координатори Кристина Хохлова, Норвегиялик прокурор Рудольф Кристофферсенлар билан «Ҳуқуқшунослар учун инсон ҳуқуқлари таълими» мавзусида семинар-тренингларни ҳамкорлиқда ташкил этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ушбу тадбирларни 2024 йил март ойида ўтказиш келишиб олинди.
- Қўшилди: 09.02.2024
- Кўришлар: 8290
- Чоп этиш