АНОНС

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида Илмий-тадқиқот консорциуми доирасида 2020 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Халқаро мигрантлар кунига бағишланган “Мамлакатимизда миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтади.

Тадбир “Аҳоли миграциясида рақамли визалар платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга ошириш доирасида Бош прокуратура Академияси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Миграция бўйича халқаро ташкилот билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ушбу халқаро тадбирда ўнга яқин хорижий ва юздан зиёд миллий мутахассислар, жумладан, миллий ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари экспертлари, қонун чиқарувчи ҳокимият вакиллари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, миграция муносабатларини тартибга солиш билан шуғулланувчи идоралар ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, миграция муаммолари билан шуғулланаётган тадқиқотчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Академияси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech