БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачининг Ўзбекистонга ташрифи якунларига доир маърузасини кўриб чиқади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2020 йил 30 июндан - 20 июлга қадар БМТнинг Женевадаги Бўлимида ўзининг қирқ тўртинчи сессиясини ўтказади. COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазияни ҳисобга олган ҳолда, ушбу сессия санасида ўзгаришлар юз берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг барча маърузалари кун тартибидаги 2-банд доирасида тақдим этилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Йиллик маърузасини БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши интерфаол мулоқот доирасида муҳокама қилади.

Инсоннинг барча ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга оид кун тартибига кўра, жорий йилнинг 13 июлида Инсон ҳуқуқлари кенгаши БМТ Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунларига доир маърузасини кўриб чиқади.

Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачи 2019 йилнинг 19-25 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган. Ташрифдан мақсад Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси асосида ва раҳбарлигида одил судлов тизимида амалга оширилаётган жорий ислоҳотларни баҳолашдан иборат.

 БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг қирқ тўртинчи сессиядаги таркиби қуйидагича: Австралия (2020 йил); Австрия (2021 йил); Ангола (2020 йил); Аргентина (2021 йил); Арманистон (2022 йил); Афғонистон (2020 йил); Багам Ороллари (2021 йил); Бангладеш (2021 йил); Баҳрайн (2021 йил); Болгария (2021 йил); Бразилия (2022 йил); Буркина-Фасо (2021 йил); Венесуэла (Боливар Республикаси) (2022 йил); Германия (2022 йил); Дания (2021 йил); Конго Демократик Республикаси (2020 йил); Ҳиндистон (2021 йил); Индонезия (2022 йил); Испания (2020 йил); Италия (2021 йил); Камерун (2021 йил); Қатар (2020 йил); Ливия (2022 йил); Мавритания (2022 йил); Маршалл Ороллари (2022 йил); Мексика (2020 йил); Намибия (2022 йил); Непал (2020 йил); Нигерия (2020 йил); Нидерландия (2022 йил); Покистон (2020 йил); Перу (2020 йил); Польша (2022 йил); Корея Республикаси (2022 йил); Сенегал (2020 йил); Словакия (2020 йил); Сомали (2021 йил); Судан (2022 йил); Того (2021 йил); Украина (2020 йил); Уругвай (2021 йил); Фиджи (2021 йил); Филиппин (2021 йил); Чехия (2021 йил); Чили (2020 йил); Эритрея (2021 йил) ва Япония (2022 йил).

Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2019 йил 6 декабрда бўлиб ўтган ташкилий йиғилишида ўз фаолиятининг 2020 йил 1 январдан - 31 декабргача бўлган даври учун қуйидаги Бюро аъзоларини сайлаган: Раис -  Элизабет Тихи-Фисслбергер (Австрия), раис ўринбосарлари - Насир Аҳмад Андиша (Афғонистон), Сокорро Флорес Лиера (Мексика), Юрай Подгорски (Словакия), раис ўринбосари ва маърузачи - Яколей Коку Жонсон (Того).

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech