Шу йил 11-14 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов раҳбарлигидаги делегация Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигида хизмат сафарида бўлади.
Ташрифдан мақсад инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро тажриба алмашишдан иборат. Шунингдек, бу борадаги мониторинг, ҳисобдорлик ва бошқа тартиб-таомилларга доир илғор амалиётyb таҳлил этишга эътибор қаратилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 11.02.2020
- Кўришлар: 4569
- Чоп этиш