Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ижроси: илк натижалар

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 22 июнда имзоланган Фармон билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг мақсади – Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб олишдир.

"Правда Востока" газетасининг 2020 йил 23 сентябрь сонида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан Миллий стратегия ижроси доирасида ўтган уч ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида суҳбат матни эълон қилинган. Интервью "Исполнение Национальной стратегии по правам человека: первые результаты" деб номланган.

Маълумки, Ўзбекистон Президентининг Фармони билан, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига Миллий стратегия ва «Йўл харитаси»нинг сифатли ҳамда ўз вақтида амалга оширилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилган.

Суҳбат матнида бу борадаги уч ойлик мониторинг натижалари билан танишиш мумкин.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech