Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Yoshlar-2020: global hamjihatlik, barqaror taraqqiyot va inson huquqlari» мавзусидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми якунлари бўйича тўплам нашр этиш режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси (ОАК) қарори билан ушбу тўплам хорижий нашрга тенглаштирилган.
Тўпламни қуйидаги шўъбаларда чоп этиш режалаштирилган:
- Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар;
- Ёшлар ҳуқуқлари ва Барқарор ривожланиш мақсадлари;
- Ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим;
- Тинчлик ва хавфсизликни илгари суришда ёшларнинг роли.
Мазкур тўпламда илмий ишлари билан иштирок этиш истагини билдирувчилар қуйида келтирилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган илмий мақола ва тезисларни ўзбек, инглиз ва рус тилларидан бирида жорий йил 5 декабрга қадар ncpch2@mail.ru электрон манзили орқали юборишлари сўралади.
МАҚОЛАГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР:
- Мақолада конференция секцияларидаги мавзулардан бири бўйича тизимли таҳлил ҳамда аниқ янги назарий ва амалий таклифлар акс этиши;
- Матн такрорларсиз, мантиқий изчил, баён қилинган фикрлар аниқ, қисқа ва лўнда бўлиши;
- Келтирилаётган маълумотлар ишончли ва тўғри бўлиши;
- Матн ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши;
- Матн компьютерда Microsoft Word дастурининг Times New Roman шрифтида 14 катталикда 1,5 интервалда А4 форматли стандарт оқ қоғознинг бир томонида ёзилиши, электрон нусхада тақдим этилиши ҳамда матннинг чап қисми 3 см, ўнг қисми 1,5 см, тепа ва пастки қисмлари 2 см бўлиши;
- Мақолада илмий баҳс-мунозара, иқтибосларнинг мавжуд бўлиши (иқтибослар тегишли бетнинг пастки қисмида келтирилиши);
- Мақоланинг ҳажми 5 бетдан - 10 бетгача бўлиши;
- Мақоланинг биринчи саҳифасида муаллифнинг исм-фамилияси, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари ва электрон почта манзили ёзилиши;
- Ўзбек, рус ва инглиз тилларида мақола номи, қисқача аннотация ҳамда таянч сўзлар бўлиши шарт.
ИЗОҲ: Мақолалар ncpch2@mail.ru электрон манзили орқали қабул қилинади. Мақола тўпламнинг қайси секциясига тааллуқли эканлигини мақола сарлавҳасида қўшимча кўрсатиб ўтиш лозим. Мақола тўплам учун қабул қилингандан сўнг шартнома асосида чоп этилиши мумкин.
- Қўшилди: 01.12.2020
- Кўришлар: 3925
- Чоп этиш