Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда "Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 72 йиллигига бағишланди.

Тадбирда юридик фанлар доктори Л.Саидова, юридик фанлар доктори М.Тиллабоев, юридик фанлари доктори Г.Юлдашева, халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассис Ш.Сафарова ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Давра суҳбати карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилди. Қизғин ва жонли мулоқотларда  50 нафардан ортиқ иштирокчилар онлайн тарзда фаол қатнашди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech