Конституция ва инсон ҳуқуқлари

"Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди". Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига берган ушбу муносиб таърифи 7 декабрь куни Урганч шаҳрида ўтказилган “Конституция ва инсон ҳуқуқлари” мавзуидаги давра суҳбатида атрофлича таҳлил ва талқин қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали билан ҳамкорликда ташкил этилди. Давра суҳбатида Марказ вакиллари, таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.

Учрашув давомида БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат - Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг нормалари Конституциямизда тўлиқ ўз ифодасини топгани қайд этилди. Айниқса, Ўзбекистон Конституцияси мазкур Декларациянинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги асосий принциплари ва қоидаларини ўзида акс эттирганлиги таъкидланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech