13 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида "Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар" миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов олиб борди.
Тантанали тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг янги очилган «Инсон ҳуқуқлари уйи»да офлайн ва онлайн тарзда ўтказилди. Тақдирлаш жараёнини пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги ахборот-ресурс марказларида кутубхона ходимлари ҳамда танлов ғолибларининг яқинлари ҳам тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконига эга бўлди.
Танлов Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилди. Ушбу танлов Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида ўтказилди.
Танлов жорий йилнинг 1 июнидан – 1 ноябрига қадар давом этди. Унда асосий эътибор инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновацияларни рағбатлантириш орқали аҳолининг барча қатламлари ўртасида ҳуқуқий маданият ва саводхонликни ошириш, шунингдек, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Танлов 6 та номинация бўйича ўтказилди ва 819 иштирокчи қатнашди. Низомга кўра, агар маълум бир номинация бўйича 3 та ёки ундан кам ариза келиб тушган бўлса, ўша номинацияда танлов ўтказилмайди. Шу сабабли “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ва электрон ўқув адабиёти” ҳамда “Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси” номинациялари бўйича ғолибларни аниқлаш масаласи кўриб чиқилмади.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган аризалар ва ижодий ишлар синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Натижада 4 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Қуйидаги ғолибларга диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди:
“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЭНГ ЯХШИ ВИДЕОРОЛИК”
1-ўрин Мўминова Мухлиса Латиф қизи “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий- тадқиқот университети Экология ва ҳуқуқ факультети юриспруденция таълим йўналиши 3-босқич талабаси.
2-ўрин Адилжанов Беҳрузбек Акмалович Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси.
3-ўрин Азизова Чарос Яшин қизи Самарқанд шаҳар 49-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.
“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАҚОЛА: ЭНГ ЯХШИ ИЛМИЙ МАҚОЛА ВА ЭНГ ЯХШИ ОММАБОП МАҚОЛА”
ЭНГ ЯХШИ ИЛМИЙ МАҚОЛА
1-ўрин Саидов Санжар Шавкатович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Сиёсий фанлар” кафедраси доценти.
2-ўрин Махмудова Ҳурматхон Мухторовна Бухоро давлат университети юриспруденция таълим йўналиши талабаси.
3-ўрин Расулов Сарварбек Зубайдуллоевич Тошкент давлат юридик университети, Жиноий одил судлов факультетининг 3-курс талабаси.
ЭНГ ЯХШИ ОММАБОП МАҚОЛА
3-ўрин Примкулова Феруза Амиркуловна Тошкент давлат юридик универститети 3-босқич сиртқи таълим талабаси, Юристлар малакасини ошириш маркази Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси кабинет мудири.
“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИОН ҒОЯ МУАЛЛИФИ”
1-ўрин Эсонова Меҳринисо Умиджон қизи Ўзбекистон халқаро ислом академияси, юриспруденция таълим йўналиши 2-босқич талабаси.
2-ўрин Тухтасинов Нурилло Исмоилжон ўғли Тошкент давлат юридик университети “Давлат бошқаруви” кафедраси ўқитувчиси.
3-ўрин Рўзиева Мунисахон Шухрат қизи “Нур зиё” болалар боғчасида тарбиячиси.
3-ўрин Иброҳимова Ойбону Иқболжон қизи Тошкент давлат юридик университети қошидаги М.С.Восиқов номидаги академик лицей ўқитувчиси.
“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БИЛИМДОНИ”
1-ўрин Ёзилов Дилшодбек Баҳриддин ўғли Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов йўналиши 1-курс талабаси.
2-ўрин Содиқов Санъат Мардонович Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Зарангари МФЙ, Абади қишлоғи.
3-ўрин Абдуллаев Суҳробжон Толибжон ўғли Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов йўналиши 1-курс талабаси.
Шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўқув курсларида фаоллик кўрсатган ҳамкор ташкилотларга ташаккурномалар тақдим этилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 76 йиллиги ва 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан эълон қилинган "Инсон ҳуқуқлари ўн кунлиги" доирасида ўтказилди.
Миллий танлов инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва инновацияларни рағбатлантириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳамда ушбу соҳада илмий изланишларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди. Танлов ғолиблари ва фаол қатнашчиларининг муваффақиятлари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга рағбат бўлиб хизмат қилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 13.12.2024
- Кўришлар: 479
- Чоп этиш