Академияда навбатдаги махсус имтиҳон бўлиб ўтди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий тараққиётнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан профессор ва доцент илмий унвонларини олишга талабгорлар учун имтиҳон бўлиб ўтди.

Имтиҳон давлат ва жамият қурилиши, таълим ва фан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ҳамда иқтисодиёт соҳаларида катта илмий ва амалий тажрибага эга бўлган илмий ходимлар ва мутахассислардан иборат комиссия томонидан ўтказилди.

Тест синовлари ва суҳбат жараёнида даъвогарларнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишга оид назарий билимлари ва амалий кўникмалари баҳоланди.

Имтиҳон натижаларига кўра, юқори билим ва малакасини намойиш этган 37 нафар иштирокчи белгиланган намунадаги сертификатлар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech