БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 145-сессиясининг йиғилиши
2–19 март кунлари Женева шаҳрида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 145-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида ушбу Қўмита аъзоси – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этяпти.
Сессия доирасида БМТ Қўмитаси аъзолари Андорра, Канада, Чад, Молдова ҳамда Словакиянинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини амалга ошириш бўйича кўрилган чоралар, эришилган натижалар, шунингдек, мавжуд муаммо ва қийинчиликлар ҳақидаги даврий маърузаларини кўриб чиқади.
Бундан ташқари, Пактнинг 22-моддасига оид, яъни ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмалари тузиш ва уларга аъзо бўлиш ҳуқуқини ўз ичига олган бирлашиш эркинлиги ҳуқуқига доир “38-сонли умумий тартибдаги мулоҳазалар” лойиҳаси муҳокама қилинади.
Қўмита йиғилиши доирасида белгиланган тартибда тақдим этилган индивидуал хабарномаларни кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский