Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг ижроси: айрим далил ва рақамлар
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ҳар бир давлатнинг демократик тараққиёти ва ижтимоий барқарорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Шу маънода, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини яратиш учун 2020 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия давлат сиёсатининг муҳим ва ўзига хос ҳужжати сифатида алоҳида аҳамият касб этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”нинг 78 та бандидан 69 та банди (88%) тўлиқ бажарилди, 2 та банд (3%) назоратдан ечилди, 7 та бандни (9%) амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Миллий стратегия доирасида 2025 йил давомида 10 та қонун, Ўзбекистон Президентининг 14 та фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 14 та қарори қабул қилинди.
Миллий стратегиянинг бажарилиши юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан мунтазам мониторинг амалга оширилди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрaцияси ва Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумот киритилди. Хусусан, 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Миллий стратегия ва “Йўл харитаси” нинг ижро ҳолати юзасидан 3 та таҳлилий маълумот ва 1 та ахборот киритилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 2025 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тайёрланди. Ахборотда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг 2020–2024 йиллардаги ижросига оид маълумотлар тақдим этилган.
Хусусан, 2020–2025 йилларда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга бевосита қаратилган 68 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 71 та фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 43 та қарорлари қабул қилинди.
Манба: 2025 йилда Ўзбекистон Республикасида
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга
риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот. – Т.:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Ўзбекча
English
Русский