Мактабда Конституцияга бағишланган тадбир

7 декабрь куни Урганч шаҳри 6-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари иштирокида “Конституция ва инсон ҳуқуқлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

Тадбир давомида Конституциямизда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кафолатланганлиги қайд этилди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган қараш тубдан ўзгарди. Инсон энг олий қадрият деб белгиланди.

Энг муҳими, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган инсон ҳуқуқларига оид қоидалар миллий қонунларимизга изчил уйғунлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни тўлиқ ва изчил бажариб, Конституциямиз қоидаларини ҳаётга чуқур татбиқ этиб келмоқда. Буни ёш авлод ҳуқуқларини таъминлаш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам яққол тасдиқлайди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech