Махсус ўқув модули тингловчилари – Миллий гвардия раҳбарияти

19 ноябрь куни “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модулининг иккинчи кунги машғулотлари бўлиб ўтди. Вебинар шаклида ўтказилган ўқув машғулотларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг марказий аппарати раҳбарлари иштирок этди.

Машғулотлар давомида БМТнинг шартномавий қўмиталарида индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш амалиёти ўрганилди. Бу жараёнда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда унда мустаҳкамлаб қўйилган халқаро стандартларнинг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил этилди.

Халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган ўқув модули машғулотларидан кўзланган мақсад тингловчиларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар мазмун-моҳияти ва уларнинг мамлакат миллий ҳуқуқий тизими учун аҳамиятига доир билимларини чуқурлаштиришдан иборатдир.

Бу машғулотлар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг ушбу халқаро стандартлардан ҳуқуқни қўллаш фаолиятида фойдаланишга оид амалий кўникмаларини янада оширишга мўлжалланган.

Махсус ўқув модули доирасидаги навбатдаги машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси билан ҳамкорликда ҳамда Тошкент давлат юридик университети кўмагида ташкил этилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech