Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳамда Қуролли Кучлар академияси раҳбар ходимлари 11 декабрь куни ўтказилган “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модули машғулотларининг навбатдаги тингловчилари бўлди.
Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси билан ҳамкорликда ҳамда Тошкент давлат юридик университети кўмагида ташкил этилди.
Халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган ўқув модули машғулотларида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда унда мустаҳкамлаб қўйилган халқаро стандартларнинг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил этилди.
Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш амалиёти мисолида бу борада БМТнинг шартномавий қўмиталари билан ҳамжиҳатликда ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилишнинг муҳимлиги очиб берилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 14.12.2020
- Кўришлар: 3638
- Чоп этиш