Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан онлайн суҳбат

27 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида қуйидаги ихтисосликлар бўйича мустақил изланувчиликка (PhD) қабул қилиш юзасидан навбатдаги танлов ўтказилди:

  • 00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура;
  • 00.08 – Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
  • 00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси;
  • 00.12 – Коррупция муаммолари (юридик фанлар).

Бош прокуратура Академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Юристлар малакасини ошириш маркази, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг етакчи олимлари иштирок этган ушбу суҳбат аввалида таъкидланганидек, глобал пандемия туфайли Академияда мустақил изланувчиликка талабгорлар билан онлайн тарзда суҳбат ўтказиш борасида муайян тажриба шаклланди.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаев иштирок этди.

Суҳбатда комиссия аъзолари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, талабгорларнинг илмий иш бўйича кўникмалари, тадқиқот мавзуларининг долзарблиги ва аҳамияти ҳақида саволлар берилди.

Мустақил изланувчиликка (PhD) қабул қилиш юзасидан навбатдаги танлов якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди, дейилади proacademy.uz сайти хабарида.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech