Ўзбекистон ногиронликни белгилашнинг «ижтимоий модели»га босқичма-босқич ўтади

Ўзбекистонда ногиронликни белгилашнинг жаҳон андозаларига мос «ижтимоий модели»га босқичма-босқич ўтилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, муҳтож аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу имкониятдан қарийб 50 минг киши фойдаланиши мумкин бўлади.

Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўлами ҳам кенгайиши кутилмоқда. Бунда 27 мингта ёки 2020 йилгига нисбатан 2,5 баробар кўп оиланинг ипотека кредити бўйича дастлабки бадалларини тўлаш ва кредит фоизларини субсидиялаш учун 2,4 триллион сўм йўналтирилади.

Манба: daryo.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech