2020 йил 22 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги қарорини қабул қилиш белгиланган.
«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларни рағбатлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини амалга оширишда ўрнак бўлаётганларни, уларнинг тажрибасини оммалаштириш мақсадида таъсис этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги қарори 5 та банд, 3 та иловадан иборат бўлиб, қарор билан кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифларини тасдиқлаш назарда тутилади. Қарор лойиҳасида кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш, тақдирланганларни эълон қилиш, кўкрак нишонини топшириш тартиби, муддатлари, тақдирлаш бўйича комиссияси фаолияти тартиби, шунингдек, кўкрак нишонининг тавсифи белгиланган.
Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун https://regulation.gov.uz сайтида жойлаштирилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 09.07.2020
- Кўришлар: 5663
- Чоп этиш