Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мамлакатимизда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Бугун, 10 декабрь –Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони илк совриндорларга топширилди. 12 киши кўкрак нишони билан тақдирланди.
Илк совриндорлар орасида актриса,«Меҳрли қўллар» республика «Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» раҳбари ҳам бор.
Манба: zamon.uz
- Қўшилди: 11.12.2020
- Кўришлар: 3708
- Чоп этиш