Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумида нуфузли халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда

2020 йилнинг 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида нуфузли халқаро экспертларнинг иштирок этиши режалаштирилган. Жумладан форумда Ёшлар ишлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг вакили, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг ижрочи директори, Парламентлараро иттифоқ ёшлар парламенти Форуми президенти, Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Европа Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши, Европада Хавсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Ибер-Америка конвенцияси экспертлар комиссияси вакиллари ва бошқа экспертлар веб-форумда маърузаларини тақдим қилишади. 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech