Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш мавзуси – матбуот эътиборида

"Халқ сўзи" газетасининг 2021 йил 29 январь сонида "Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш – демократик ислоҳотлар гаровидир" сарлавҳали материал эълон қилинди.

Унда 28 январь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Наманган давлат университети, Термиз давлат университети, Нукус давлат университети ҳамда Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги: ҳолати ва истиқболлари" мавзусида ташкил этган давра суҳбати тафсилотлари ўз аксини топган.

Газета саҳифаларида “Zoom” онлайн платформасида ўтказилган ушбу тадбир иштирокчилари – ўндан ортиқ таниқли ҳуқуқшунос ва файласуф олимлар, депутатлар ва сайлов тизими мутахассисларининг фикрлари билан танишиш мумкин.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech