Танишинг: “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони илк соҳиблари

10 декабрь куни бир гуруҳ юртдошларимиз 2020 йилда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини ўз соҳибларига тантанали равишда топширди.

Қуйида “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони илк соҳибларининг рўйхати тақдим этилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари учун номинацияси бўйича:

Рашидова Сайёра Шарафовна, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, академик (узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) лавозимида ишлаган) - инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига қўшган салмоқли ҳиссаси учун;

Кабулова Диловар Насимовна,  Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази директори - пандемия даврида аҳолининг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож қатламлариги ёрдам беришда қўрсатган фаоллиги учун.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотларидаги фаолияти учун номинацияси бўйича:

“Истиқболли авлод” Республика ижтимоий-ахборот маркази -одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа турлари олдини олиш, одам савдосидан жабрланганлар, мигрантлар ва аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришдаги фаоллиги учун;     

Исаев Махмуджон Ниматович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири - Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини мониторинг қилиш, жумладан, болалар ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти учун.

 

Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун номинацияси бўйича:

«Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази - тушкунликка учраган аёллар ва болаларга психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак кўрсатишдаги фаоллиги учун;

Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази - имконияти чекланган ёшлар ва болаларга кўмак кўрсатишдаги фаоллиги учун.

 

Инсон ҳуқуқлари тарғиботи ва маърифий фаолияти учун номинацияси бўйича:

Шамсутдинов Рустамбек Темирович,Водийнома” журнали бош муҳаррири, “Мерос” халқаро илмий-амалий экспедиция жамоат фонди раиси - қатағон қурбонлари тўғрисидаги маърифий тадбирларни амалга оширишдаги фаоллиги учун;         

Абдреймова  Наргул  Сансизбаевна, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Сиёсат ва янгиликлар таҳририяти қонунчилик, ҳуқуқ тарғиботи ва коррупцияга қарши кураш бўлими мудири - инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқ тарғиботи ва коррупцияга қарши кураш соҳасидаги долзарб мақолалари учун.

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлари учун номинацияси бўйича:

Бабаев Халимбай Бабаевич, Тошкент давлат юридик университети профессори - Ўзбекистонда биринчи “Инсон ҳуқуқлари” курсини олий ўқув юртларига киритишдаги алоҳида ҳиссаси учун;

Муминов Абдулхай Рашидович  (марҳум), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган - “Инсон ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” дарсликлари, “Инсон ҳуқуқлари” фани бўйича ўқув дастурларини яратишдаги алоҳида хизматлари  учун.         

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун номинацияси бўйича:

Москалькова Татьяна Николаевна, Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - пандемия даврида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоясидаги самарали фаолияти учун;  

Херта Дойблер-Гмелин, Германия Федератив Республикаси собиқ адлия вазири, Ф. Эберт  жамғармаси Васийлик кенгаши аъзоси - Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши курашиш соҳаларидаги самарали тадбирлари учун.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech