Давлат хавфсизлик хизмати тизими раҳбарлари – махсус ўқув модули тингловчилари

23 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модулининг навбатдаги машғулоти ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги раҳбар ходимлар иштирок этди.

БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясида "қийноқлар" тушунчасига таъриф берилган. Шунингдек, давлатларнинг қийноқлар ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини тақиқлаш ва уларнинг олдини олиш борасидаги мажбуриятлари баён этилган. БМТ Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қўмитаси давлатлар томонидан ана шу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

БМТ Қийноқларнинг олдини олиш бўйича кичик қўмитаси раиси ўринбосари Виктор Захария олиб борган машғулот қийноқлар ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини тақиқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш борасидаги халқаро стандартлар таҳлилига бағишланди. Шунингдек, тингловчиларнинг ушбу илғор андозалардан ҳуқуқни қўллаш фаолиятида фойдаланишга доир билимлари ва кўникмаларини оширишга эътибор қаратилди.

Вебинар шаклидаги машғулот ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech