Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов 19 октябрь куни россиялик таниқли ҳуқуқшунос олима, Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент филиали доценти Елена Трикоз билан учрашди.
Томонлар ҳуқуқий маърифат ва тарғиботни ривожлантириш бўйича истиқболдаги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилдилар.
Маълумот учун: Елена Николаевна Трикоз – Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик кафедраси доценти; “Қиёсий ҳуқуқшунослик клуби”нинг илмий раҳбари. Россияда ўтказиладиган, шунингдек, хорижий ва халқаро илмий конференциялар ҳамда касб бўйича малака ошириш курсларининг фаол иштирокчиси. Иккита монография ва юздан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. У асосан “Фалсафа ҳуқуқи”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Юридик техника”, “Қиёсий ҳуқуқшунослик”, “Ҳуқуқшунослик фани ва қиёсий экспертизалар услубиёти” мавзулари бўйича сабоқ беради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 19.10.2019
- Кўришлар: 5581
- Чоп этиш