17 ноябрь куни Москвада Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ташаббуси билан ташкил этилган Омбудсманларнинг 4-халқаро илмий-амалий конференцияси шу мавзуга бағишланди. Халқаро анжуманни Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова очди.
Анжуманнинг биринчи ялпи мажлиси «Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси қабул қилинганининг 70 йиллиги: уни амалга ошириш борасидаги халқаро ва миллий тажриба» деб номланган бўлса, иккинчи ялпи мажлис «Пандемия сабоқлари: инсон ҳуқуқлари мезонларининг янги воқеликлари» мавзуси доирасида ўтказилди.
Халқаро илмий-амалий конференция ишида 18 та давлат омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакиллари, шунингдек БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши ва Давлат Думаси қўмиталари раислари, Россия Федерацияси субъектларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, Россия давлат ва нодавлат ташкилотлари намояндалари, дипломатлар ва олимлар - жами 80 нафар иштирокчи қатнашди.
Ушбу онлайн форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди ва маъруза қилди. А.Саидов ўз маърузасида Ўзбекистоннинг пандемия шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш соҳасидаги тажрибаси ҳақида тўхталди.
Омбудсманларнинг 4-халқаро илмий-амалий конференцияси якунида мазкур анжуман қарори муҳокама этилди ва қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 17.11.2020
- Кўришлар: 3777
- Чоп этиш